Яшнобод туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-06-10 16:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбиркорларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ечим бериш мақсадида Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов томонидан Яшнобод туманида сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ мулоқот руҳида кечган қабул давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан ер муносабатлари, рухсат бериш тартиблари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда бошқа йўналишларга оид масалалар кўтарилди.
Мутасаддилар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул якунларига кўра:
жами 26 нафар тадбиркорлик субъекти қабул қилинди;
3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди;
5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди;
18 та мурожаат бўйича қўшимча ўрганиш ўтказиш ҳамда тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш учун иш юритувига олинди.






