Адлия вазири А.Ташкулов томонидан сайёр қабул ўтказилди
2026-06-05 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сон қарори ижроси доирасида Яшнобод туманидаги “Баркамол” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари, ҳуқуқий муаммолари ҳамда уларни қийнаётган масалалар тингланиб, ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Жами 30 га яқин мурожаат кўриб чиқилди.
3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди;
5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди;
18 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун иш юритувига олинди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инсон манфаатлари — энг олий қадрият.







