Яшнобод туманида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда
2026-05-26 14:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари Н.Мухаммадиев Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” бозори фаолияти билан танишиб, ҳудуддаги савдо жараёнлари, бозор инфратузилмаси ҳамда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Ўрганиш давомида савдо фаолиятини тартибга солиш, бозорларни шаффоф бошқариш, нақд пул айланмасини назорат қилиш ва яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, савдо операцияларини рақамлаштириш, назорат-касса техникаларидан самарали фойдаланиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Масъулларга ноқонуний савдо фаолияти, рухсатсиз савдо нуқталари ҳамда ҳисоб-китобсиз маҳсулот реализациясининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.




