Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-05-25 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Битирувчи ёшлар — Учинчи Ренессанс пойдевори” шиори остида битирувчи талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбий фаолиятга йўналтириш ҳамда амалиёт ва ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум томонлар ўртасида таълим, илмий-тадқиқот, кадрлар тайёрлаш, амалиёт ва малака ошириш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Адлия вазирлиги томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш борасидаги тизимли ишлар давом эттирилмоқда.






