Ёшлар бандлигини таъминлаш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омили
2026-05-25 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Битирувчи ёшлар – Учинчи Ренессанс пойдевори” шиори остида битирувчи талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбир ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорига самарали йўналтириш ҳамда битирувчилар ва иш берувчилар ўртасида бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўтказилди.
Тадбирда адлия вазири ўринбосари Н. Мухаммадиев иштирок этиб, ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва фаоллигини ошириш ҳамда муносиб иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган маъруза қилди.
Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида вазирлик ва идоралар, турли ташкилот ҳамда корхоналар вакиллари томонидан талабаларга мавжуд вакант иш ўринлари, амалиёт ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.









