🔴 Яшнобод туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда
2026-05-21 09:25:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹Адлия вазири А. Тошкулов томонидан Яшнобод туманининг “Фидойилар” маҳалласида маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
🔹Учрашув давомида ҳудуддаги криминоген вазият, мавжуд муаммолар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар манзилли тарзда таҳлил қилинди.
🔹Мулоқот жараёнида жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини кучайтириш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔹Шунингдек, масъул мутасаддиларга ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, осойишталикни мустаҳкамлаш ва хавфсиз муҳит яратиш юзасидан тегишли вазифа ҳамда тавсиялар берилди.









