Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (ИРЗ) билан ҳамкорликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳриrини ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
2026-05-19 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун Адлия вазирлигида Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (ИРЗ) билан ҳамкорликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳриrини ишлаб чиқишга бағишланган икки кунлик халқаро семинарнинг биринчи куни бўлиб ўтди.
Тадбирда Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Одил судлов академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари ва халқаро экспертлар иштирок этди.
Семинар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳриrини ишлаб чиқишда устувор йўналишлар ҳамда соҳани ислоҳ қилишнинг концептуал ёндашувлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Германиянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик соҳасидаги илғор тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва маъмурий жавобгарликни тартибга солишнинг самарали механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Германия суд-ҳуқуқ тизимида кўп йиллик тажрибага эга бўлган халқаро эксперт Вольфганг Зиверт томонидан Германия маъмурий жавобгарлик ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, маъмурий ва жиноий жавобгарлик ўртасидаги аниқ чегараларни белгилаш, маъмурий органлар ва судлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш ҳамда суд назоратининг самарали механизмлари тўғрисида маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, семинар икки кун давомида ўтказилиб, унинг якунида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳриrини ишлаб чиқишга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни шакллантириш кўзда тутилган.








