Xалқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида жиноятчиликка қарши курашиш муҳокама қилинди
2026-05-06 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Яшнобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 32-сессияси бўлиб ўтди.
Унда Адлия вазири А.Ж.Ташкулов, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Х.Эшмуратов, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими Б.Т.Раҳманқулов, туман прокурори, ички ишлар бошлиғи, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Сессия давомида кун тартибига киритилган бир қатор муҳим масалалар, шу жумладан туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.







