🔴 Ўзбекистон – Япония: адлия соҳасида ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2026-05-04 16:45:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹Адлия вазирлигида Япония Парламенти Вакиллар палатаси аъзолари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
🔹Унда адлия вазири А. Тошкулов, Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси У. Шерматов ҳамда Япония Парламенти Вакиллар палатаси аъзолари иштирок этди.
🔹Учрашув давомида икки давлат ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
🔹Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, Адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумлар, қўшма дастурлар ва мунтазам ташрифлар орқали мустаҳкамланиб бормоқда.
🔹Хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔹Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги учрашувларни давом эттириш ҳамда қўшма илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш юзасидан келишиб олди.
📌 Мазкур учрашув икки давлат ўртасида ҳуқуқий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.







