Адлия вазири А. Ташкулов ёшлар билан “Очиқ мулоқот” ўтказди
2026-04-23 12:50:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган “Ёшлар куни” доирасида Яшнобод туманида ёшлар билан очиқ учрашув ташкил этилди.
🔹 Учрашув давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича тингланди. Хусусан, замонавий касбларни эгаллаш, иш билан таъминлаш, стартап ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилди.
🔹 Мулоқот якунида уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган аниқ ва амалий чораларни янада кенгайтириш белгиланди.




