Нотижорат нодавлат ташкилотлар (ННТ) вакиллари учун янги малака ошириш курслари boshlandi
2026-04-20 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун, 20-апрел куни, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ННТ вакиллари учун малака ошириш курсларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Адлия вазирининг ўринбосари Н. Муҳаммадиев тадбирда иштирок этди, унда соҳадаги ислоҳотлар, имкониятлардан тўғри фойдаланиш, стратегик режалаштириш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.
Малака ошириш курслари доирасида ННТ вакиллари Адлия вазирлигига ташриф буюрди, вазирлик фаолияти билан танишди ва очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот 40 дан ортиқ ННТ раҳбарлари ва Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида фикр алмашиш форматида ўтди, ННТ фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
🔻 Маълумот учун:
▪️ Мамлакатимизда тахминан 10 минг ННТ эркин фаолият юритмоқда.
▪️ Уларда тахминан 70 минг киши меҳнат қилмоқда.
▪️ ННТ ҳар йили давлат дастурларининг 350 дан ортиқ бандларини бажаришда бевосита иштирок этмоқда.
🔸 Мулоқот давомида иштирокчиларга "E-ngo.uz" платформасида кўрсатиладиган электрон хизматлар ва ундаги кенгайтирилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.









