Ҳудудларда тизим самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-14 17:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари М. Аллақуллиев Х. Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ходимларнинг меҳнат фаолияти билан яқиндан танишилиб, тизимдаги мавжуд ҳолат ва амалий жараёнлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, адлия органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, хизматлар кўрсатишда очиқлик ва тезкорликни таъминлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, тизимда иш самарадорлигини янада ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.




