🏆 Адлия вазирлиги — очиқлик ва шаффофликда етакчилар сафида!
2026-04-13 11:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–154-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик даражаси «Очиқлик индекси» асосида баҳолаб келинмоқда.
📊 2025-йил якунлари бўйича ўтказилган навбатдаги баҳолаш натижалари Адлия вазирлигида фаолиятнинг очиқлиги, шаффофлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик юқори даражада йўлга қўйилганини яна бир бор тасдиқлади.
🔝 Якуний натижаларга кўра, Адлия вазирлиги энг юқори самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган етакчи давлат органлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади.
Мазкур натижа — вазирлик тизимида:
очиқ ва ишончли ахборот маконини шакллантириш,
жамоатчилик билан доимий ва тизимли мулоқотни йўлга қўйиш,
давлат хизматлари ва фаолият жараёнларида шаффофликни таъминлаш,
рақамли технологиялар орқали очиқликни ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
📈 Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда очиқликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар натижасида юқори натижа қайд этаётган ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Бу эса давлат бошқарувида очиқлик ва ҳисобдорликнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.
🤝 Адлия вазирлиги бундан буён ҳам очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини янада кучайтириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш йўлида изчил фаолият олиб боради.
