Фарғонада ҳуқуқлари эътироф этилган фуқаролар сони 9 155 нафарга етди
2026-04-11 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг қарори билан яна 2 875 нафар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилди.
Қонун ижроси натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулк объектлари ҳуқуқий мақомга эга бўлиб, мерос ва бошқа мулкий низоларга қонуний ечим топилмоқда.
Энг муҳими, бу жараён мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий кафолатини таъминлайди ва фуқароларнинг давлат томонидан ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.




