Сунъий интеллект ва ҳуқуқ: келажак сари муҳим қадам
2026-04-06 09:10:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Адлия тизимида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этаётган бир даврда Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида «Ҳуқуқни қўллаш амалиётида сунъий интеллектни жорий этиш истиқболлари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил» мавзусида республика илмий-амалий конференция юқори савияда ташкил этилди.
➡️ Мазкур нуфузли анжуман ҳуқуқ соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий ҳуқуқий механизмларни шакллантириш масалаларига бағишланди.
⏺️ Тадбирда етакчи олимлар, ҳуқуқшунос-амалиётчилар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, IT мутахассислари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари фаол иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Муҳокама марказида қуйидаги йўналишлар бўлди:
🔹 Сунъий интеллектни ҳуқуқни қўллаш амалиётига интеграция қилиш
🔹 Суд қарорларида инсон омили ва алгоритмик ёндашув мувозанати
🔹 Шаффофлик, ҳисобдорлик ва этик масалалар
🔹 Маълумотлар ҳимояси ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги
🔹 Кибержиноятларга қарши курашишнинг замонавий усуллари
⚡️ Конференция якунида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ҳуқуқни қўллаш тизимини модернизация қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини хавфсиз ва самарали жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
➡️ Мазкур тадбир нафақат илмий мулоқот майдони, балки келажакдаги кенг кўламли ислоҳотлар учун мустаҳкам концептуал асос бўлиб хизмат қилади.









