Адлия вазирининг сайёр қабули ташкил этилди
2026-04-04 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Яшнободод туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
🔰 Мазкур қабулда жами 50 нафардан ортиқ иштирок этиб, шундан 27 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам берилди, 19 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганишга олинди, 3 нафар фуқарога сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, 2 нафар пробация назоратидаги шахслар ишга жойлашиши учун йўналтирилди.
▶️ Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга махсус ногиронлик аравачалари топширилди, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларга субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича сертификатлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда аҳамият касб этади.






