Нақдсиз ҳисоб-китобларни жорий этиш бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда
2026-04-04 16:05:00 / Вазирлик янгиликлари

🔰 Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев томонидан Шаҳрисабз шаҳар ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб туманларида фаолият юритаётган нотариуслар билан учрашув ўтказилди.
🔰 Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–246-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди жараёнларида ҳисоб-китобларни нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумотлар алмашинуви орқали нақдсиз шаклда амалга ошириш тартиби муҳокама этилди.
💬 Шунингдек, нотариусларга мазкур тизимни амалиётга тўлиқ ва сифатли жорий этиш, фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
📌 Мазкур чора-тадбирлар иқтисодий шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва фуқароларга қулай хизматлар кўрсатишга хизмат қилади.





