Мустаҳкам оила — барқарор жамият асоси
2026-04-02 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугунги кунда ёшларни оилавий ҳаётга пухта тайёрлаш жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан бири саналади. Шу мақсадда Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман адлия бўлими I-сон ва II-сон ФҲДЁ бўлимлари ва «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси» аъзолари билан биргаликда ёш никоҳланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида навбатдаги семинар ташкил қилинди.
Семинар давомида оила — меҳр, масъулият ва ўзаро ҳурматга таянадиган муқаддас макон экани, уни мустаҳкамлаш эса аввало билим ва онгли ёндашувдан бошланиши таъкидланди. 20 нафар ёш никоҳланувчига оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.
Семинар якунида оила қуриш арафасида турган ёшларга сертификатлар топширилди.






