2026 йил 31 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
2026-03-31 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Мажлисда, жумладан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
✅ Ушбу қонун лойиҳаси билан мазкур қонунга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома бериш тартибини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
✅ Шунингдек, лойиҳа билан лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга қўлланиладиган жарималар рўйхатидан экспортга оид чекловлар чиқариб ташланмоқда.
✅ Таъкидлаш лозимки, белгиланаётган нормалар маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, экспортдаги мавжуд чекловларни бартараф этиш, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга, шунингдек, миллий қонунчилигимизни ЖСТ қоидаларига уйғунлаштиришга хизмат қилади.
✅ Қизғин ўтган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.



