Яшнобод туманида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда
2026-03-29 12:05:00 / Вазирлик янгиликлари

📌 Адлия вазири А.Тошқулов Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозорида бўлиб, яширин иқтисодиётни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
📊 Ташриф давомида бозор инфратузилмасини яхшилаш, солиқ тушимларини кўпайтириш, яширин иқтисодий фаолиятнинг олдини олиш борасидаги амалий натижалар кўриб чиқилди. Хусусан:
510 та савдо расталари тартибга келтирилди;
86 нафар шахслар ЙТТ сифатида рўйхатдан ўтказилди;
барча савдо расталари тўлиқ рақамлаштирилиб, ноқонуний қурилмалар (темир конструксиялар) олиб ташланди.
Натижада, бозордаги кунлик патта тушумлари ўтган йилнинг айни шу давriga нисбатан 37 фоизга ёки 105 млн сўмга ошганлиги қайд этилди.



