Ёшлар ютуқлари – эътироф марказида!
2026-03-27 15:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ёшлар куни» этиб белгиланган бўлиб, ушбу кун доирасида ташкилотларда «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари мунтазам ўтказилмоқда.
Шу асосда Тошкент давлат юридик университетида талаба-ёшларнинг эришган ютуқларини эътироф этиш ҳамда уларни рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда адлия вазири А. Ташкулов иштирок этиб, иқтидорли ва ташаббускор талабаларни шахсан тақдирлади ҳамда уларнинг натижаларини юқори баҳолади.
Хусусан, «Real holat» хакатони ғолиблари, «Zakovat» ўйинларида совриндор бўлган «Vendetta» жамоаси, «Ma’rifat maydoni» танловида муваффақиятли иштирок этган «Shum bolalar» жамоаси ҳамда спорт ва клуб фаолиятида фаол ёшлар рағбатлантирилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг ҳар томонлама ривожланаётгани, уларнинг салоҳияти изчил қўллаб-қувватланаётгани ҳамда тизимли ишлар самарадорлигини яна бир бор намоён этди.









