Нақдсиз тўловлар ва шаффофлик – муҳим устувор йўналиш
2026-03-25 10:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамовнинг Самарқанд шаҳрига хизмат сафари доирасида нақдсиз тўловлар тизимини ривожлантириш ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Унда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда тижорат банклари, жумладан “Ўзмиллийбанк” АЖ Самарқанд шаҳри филиали вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича электрон ҳисоб-китоб тизими ҳамда ахборот алмашинуви жараёнларини такомиллаштириш ва узлуксизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Президентнинг 2025-йил 10-декабрдаги ПФ–246-сон Фармони ижроси ва унинг амалий самарадорлиги ўрганилди.
Тадбир якунида тизим шаффофлигини ошириш, фуқаролар учун қулайликлар яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.






