Адлия вазири Самарқанд вилояти адлия бошқармаси фаолияти билан танишди
2026-03-24 11:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири А. Тошқулов Самарқанд вилояти адлия бошқармасида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар билан яқиндан танишди.
Жараён давомида бошқарманинг жорий фаолияти атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, бошқарма ўринбосарлари томонидан йўналишлар кесимида тайёрланган тақдимотлар эшитилиб, ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Давлат хизматларини кўрсатишда аҳолига қулайлик яратиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда нотариат тизимини янада такомиллаштириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Якунда фаолият самарадорлигини ошириш, шахсий масъулиятни кучайтириш, касб этикаси ва одоб-axлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, шунингдек фуқаролар билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.






