Қўшрабодда "Фаровонлик маркази" фаолияти ўрганилди
2026-03-24 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири Акбар Тошқулов "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Қўшрабод тумани "Навқат" маҳалласида барпо этилган замонавий "Фаровонлик маркази"да бўлди.
Хизмат сафари давомида марказнинг бугунги фаолияти атрофлича кўздан кечирилди. Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
Бепул хорижий тил курслари IT йўналишидаги замонавий дарслар тикувчилик ва ҳунармандчилик устахоналари турли касб-ҳунар ўқув курслари
Вазир марказда таҳсил олаётган ёшлар, тадбиркорликни бошлаган фуқаролар ҳамда иш билан таъминланган маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот қилди.
Суҳбат жараёнида марказ фаолиятини янада кенгайтириш, ўқув дастурларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг хорижий тилларни чуқур ўрганиши орқали уларнинг қонуний меҳнат миграцияси имкониятларини ошириш бўйича муҳим таклифлар билдирилди.
Таъкидланганидек, бундай "Фаровонлик марказлари" янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромадини ошириш ва ҳудудларда иқтисодий фаолликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бу эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида яна бир муҳим қадамдир.








