Адлия вазирлиги ташаббуси билан Яшнобод туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2026-03-18 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг бандлигини таъминлаш ва уларни барқарор даромад манбаига эга қилиш мақсадида Яшнобод туманида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.
🔹 Тадбир 18 март куни Республика касбий кўникмалар марказида ўтказилиб, унда 25 та йирик корхона ва ташкилотлар 650 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, 9 та тижорат банклари ҳам жалб қилинди.
Ярмаркада 150 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, натижада:
• 8 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди
• 25 нафари ишга йўналтирилди
• 12 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди
• 13 нафари ишга кириш учун анкета тўлдирди
🔹 Бундан ташқари, 18 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганиш учун ўқув марказларига йўналтирилди.






