Яшнобод туманида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишлар самарадорлиги оширилмоқда
2026-03-18 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Яшнобод туманининг «Чўлпон» ва «Катта Қўйлиқ» МФЙ ҳудудларида тунги вақтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «ташвиш тугма»ларининг ишчанлик ҳолатини ўрганиш бўйича кенг қамровли «рейд тадбирлари» ташкил этилди.
Тадбир давомида савдо нуқталари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган ташвиш тугмаларининг техник ҳолати, уларнинг тезкор хизматлар билан узлуксиз боғланганлиги ва фавқулодда вазиятларда тўғри ишлаши атрофлича текширилди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.



