Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2026-03-16 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу ҳужжат қонун ижодкорлиги жараёнини илмий асосда ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида таҳлилий ёндашувни кучайтириш ҳамда парламент назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Меморандум доирасида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қўшма илмий тадқиқотлар олиб борилади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илмий ва таҳлилий экспертизадан ўтказилади, шунингдек, парламент назорати самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар амалга оширилади.
Бундан ташқари, қонунчиликни ривожлантиришга оид илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга назарда тутилган.




