Венгрия адлия вазири ўринбосари, Қонунчилик ишлари бўйича давлат котиби Золтан Тот бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга хизмат сафари доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
2026-03-15 12:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Хизмат сафарининг иккинчи куни доирасида делегация аъзолари адлия тизими фаолияти билан яқиндан танишиб, бир қатор муассасаларда бўлдилар.
Делегация вакиллари Мирзо Улуғбек туманида жойлашган нотариал идорага ташриф буюриб, Ўзбекистонда нотариат тизими фаолияти, фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар ҳамда нотариал жараёнларни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
«Ўзбекистонда нотариат тизимининг рақамлаштирилгани ва хизматларнинг фуқаролар учун қулай ташкил этилгани эътиборга лойиқ. Бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ манфаатларига хизмат қилаётганини кўриш мумкин», — деди Золтан Тот.



