Адлия вазири ўринбосари Сирдарёда
2026-03-10 11:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари М. Аллакулиев хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлиб, Гулистон шаҳар адлия бўлими фаолияти билан танишди.
Дастлаб, давлат хизматлари марказида фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчагидан фойдаланиш жараёнлари кўздан кечирилди. Шундан сўнг ФҲДЁ ҳамда нотариал архивларда ҳужжатларни сақлаш ҳолати, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хизмат сафари давомида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси фаолияти ҳам кўриб чиқилди. Жараёнда бошқармада ташкил этилган ахборот-таҳлил, медиа ва ситуацион-таҳлилий марказ фаолияти билан танишилди.
Ўрганиш давомида фаолият самарадорлигини таъминлаш, ҳуқуқий контент ва медиа материалларни содда ҳамда халқчил тилда тайёрлаш, фуқароларга давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.







