Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулни ўтказди
2026-03-06 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🟢Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг самарали усули сифатида шахсий қабулларни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 март куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 14 нафар (3 нафари онлайн тарзда) жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар вакилларининг нотариат, адвокатура, меҳнат қонунчилиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти, давлат хизматлари ва кадастр масалаларига оид мурожаатлари тингланди.
🟢Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди. 6 нафар фуқаронинг мурожаати ижро учун қабул қилиниб, уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🟢Вазирлик ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
⚠️Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 15:00 дан 17:00 гача жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинади.








