Адлия вазирлигида аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди
2026-03-06 13:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун Адлия вазирлигида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун байрамона тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида аёлларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамият ҳаёти ҳамда адлия тизимидаги фидокорона меҳнати эътироф этилди. Байрам муносабати билан уларга эсдалик совғалари топширилиб, кўтаринки кайфият улашилди.
Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритаётган барча хотин-қизларни 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!









