Интеллектуал мулк юзасидан тадбир ташкил этилди
2026-03-04 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти масъул ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида ҳудудий Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларига интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича амалий кўмак бериш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида тадбиркорларга ўз брендини давлат рўйхатидан ўтказиш, ариза топширишдан олдинги дастлабки текширувни амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишда юзага келган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўз брендларини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топшириш ишларини амалга оширмоқда.




