Адлия вазири Акбар Ташкулов Яшнобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишчи гуруҳ фаолияти юзасидан навбатдаги йиғилишни ўтказди.
2026-02-28 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Аввал хабар қилинганидек, вазирнинг тегишли буйруғи асосида туманда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини йўлга қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.
Учрашувда ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бу борада намунавий тизим яратиш бўйича олиб борилган дастлабки таҳлилий ўрганишлар ҳамда ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Вазир томонидан туманни жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш, маҳаллаларда барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг илдиз омилларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тизимли ёндашувни кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, ишлаб чиқилаётган таклифларни амалий механизмлар билан бойитиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.


