Адлия вазири А.Ташкулов Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” бозори фаолияти билан танишди.
2026-02-28 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбир давомида бозор инфратузилмаси, савдо жараёнлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунийлиги ўрганилди.
Тумандаги масъуллар ва бозор маъмуриятига бозор фаолиятини тартибга солиш, савдо жараёнларини шаффоф ташкил этиш ва нақд пул айланмасини назорат қилиш орқали яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, савдо операцияларини рақамлаштириш, назорат-касса техникаларидан тўлиқ фойдаланиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ноқонуний савдо фаолияти, рухсатсиз савдо нуқталари ҳамда ҳисоб-китобсиз маҳсулот реализациясининг олдини олиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.





