"Вазир ва ёшлар" учрашуви
2026-02-26 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири А.Ташкулов Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида тизимдаги ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, тизимда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Вазир ўз маърузасида тизимда “туман–вилоят–республика” карьера модели жорий этилгани, лавозимга кўтарилиш самарадорлик асосида амалга оширилиши йўлга қўйилганини таъкидлади.
Шунингдек, яқин кунларда ёш ҳуқуқшунослар учун “Адлия органлари вазифа ва функциялари самарадорлигини ошириш” мавзусида креатив ғоялар танлови эълон қилиниши маълум қилинди.
Бу каби мулоқотлар Президент ташаббуси билан илгари сурилган “Ёшлар куни” доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда адлия тизимида профессионал ва садоқатли кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.




