“Ақлли тартибга солиш” бўйича халқаро семинар-тренинг ўтказилди.
2026-02-25 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Бугун, “Норма ижодкорлигида «ақлли тартибга солиш» тамойиллари ҳамда замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро семинарнинг иккинчи куни якунланди.
🔹 Семинар манфаатдор томонларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнига кенг жалб этиш механизмлари, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасини тизимли равишда қайта кўриб чиқиш (regulatory stock review) бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганишга бағишланди.
🔹 Шунингдек, тадбирда экспертлар томонидан мазкур йўналишларда тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар ўртасида очиқ ва конструктив фикр алмашинуви ташкил этилди.
Мазкур халқаро семинар-тренинг норма ижодкорлиги фаолиятининг сифатини янги босқичга олиб чиқиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилувчи муҳим профессионал мулоқот майдони сифатида эътироф этилмоқда.






