Яшнобод туманида ёшлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-02-23 12:35:00 / Вазирлик янгиликлари

📍 2026-йил 21-февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Корея маданият марказида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ёшлар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
⌛️ Тадбирда адлия органлари вакиллари, турли вазирлик ва идоралар масъуллари, маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда 400 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари М. Аллакуллиев кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида ёшларни соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли иллатлардан йироқ бўлиш ҳамда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
🎭 Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети талабалари томонидан «Тўда» спектакли намойиш этилди. Саҳна асари орқали гиёҳвандликнинг инсон ҳаёти, соғлиғи ва келажагига салбий таъсири очиб берилди.
Шунингдек,Тошкент давлат юридик университети ректори Б. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси бош мутахассиси Ж. Мелиқузиевлар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш каби масалалар юзасидан маъруза қилинди.
🤔 Тадбир якунида «Қувноқлар ва зукколар» жамоаси ҳамда эстрада хонандалари томонидан бадиий чиқишлар тақдим этилди.
❗️ Мазкур тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди.









