Давлат бошқарув академиясида матбуот анжумани бўлиб ўтди
2026-02-20 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Давлат бошқарув академиясида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раҳбарияти маърузалари билан қатнашди.
Тадбирда адлия вазири А.Ташкулов иштирок этиб, стратегиянинг тўртинчи устувор йўналиши — қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ хизматидаги давлат бошқарувини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Вазир маърузасида давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш, фуқароларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ФҲДЁ ва нотариат тизимини модернизация қилиш бўйича аниқ мақсад ва кўрсаткичлар келтирилди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар тақдим этилди.





