Адлия вазири Яшнобод туманида 2-сон Ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди
2026-02-18 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Адлия вазири А.Ташкулов Яшнобод туманидаги 2-сон Ички ишлар бўлимида бўлиб, “102” қисқа рақами орқали келиб тушаётган хабарлар билан ишлаш жараёнини ўрганди.
Ташриф давомида мурожаатларни қабул қилиш, уларни ўз вақтида рўйхатга олиш, масъулларга тезкор етказиш, процессуал ҳужжатларни қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириш ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
✅ Шунингдек, ички ишлар бўлимида фуқаролар учун яратилган шароитлар, мурожаатчиларни қабул қилиш тартиби, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган амалий ишлар муҳокама қилинди.
✅ Вазир томонидан масъул ходимларга мурожаатлар билан ишлашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳар бир хабарга тезкор ва сифатли муносабат билдириш, хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.




