🔈 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
2026-02-18 10:00:00 / Вазирлик эълонлари
‼️ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ташкулов Акбар Джурабаевич жорий йилнинг 20-февраль куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказади.
📌 Сайёр қабул жойи: Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, “Майинтепа” маҳалласи биноси
🖥 Сана ва вақт: 20-февраль, соат 11:00
🗣 Қабул давомида Самарқанд вилояти аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари:
➖ давлат хизматлари кўрсатиш;
➖ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ);
➖ юридик хизматлар;
➖ архив фаолияти билан боғлиқ ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан вазирга мурожаат қилишлари мумкин.
🖋 Рўйхатдан ўтиш:
Қабулда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари +998 55 701-00-55 (ички рақам – 4004) телефон рақами орқали 19-февраль куни соат 18:00 гача рўйхатдан ўтиш мумкин.
⌛️ Сайёр қабул давомида фуқароларга сайёр тартибда:
▪️ давлат хизматлари,
▪️ ФҲДЁ хизматлари,
▪️ нотариал хизматлар кўрсатилади.
📍 Ҳурматли самарқандликлар!
Мавжуд муаммоларга қонуний ечим топиш учун ушбу сайёр қабулда фаол иштирок этинг.
🔔 Эслатма: Сайёр қабулга бора олмайдиган, бироқ рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тарзда қабул қилинади.
