✅Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
2026-02-16 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🔸Бугун адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов бошчилигида Хорватия делегацияси билан халқаро учрашув бўлиб ўтди.
🔹Учрашувда Хорватия Республикаси Парламентининг Конституция, регламент ва сиёсий тизим қўмитаси раиси Иван Маленитса иштирок этди.
🔸Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги адлия ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ишонч ва очиқ мулоқотга асосланган алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
▪️Норма ижодкорлиги ва қонунчиликни такомиллаштириш
▪️Рақамли трансформация ва бюрократияни қисқартириш
▪️Нотариат ва бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантириш
▪️Медиация ва низоларни судгача ҳал этиш механизмлари
🔸Учрашув якунида томонлар адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликни институционал асосда йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
🔹Халқаро ҳамкорлик – қонунчилик сифатини ошириш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир.







