ЭЪЛОН!
2026-02-17 11:00:00 / Вазирлик эълонлари
❗️ Бугун «Контрафактсиз ой» ойлиги доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
📣 Адлия вазирлиги томонидан «Контрафактсиз ой» ойлиги доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари ҳамда кутилayotgan натижалари юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
🔹 Анжуманда контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда бу борада жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
📰 ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакилларини ушбу тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
📅 Сана ва вақт: 17-февраль, соат 11:00 да.
📍 Жой: Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти жойлашган биноси (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра, 33-уй).
📞 Қўшимча маълумот учун: (71) 207-04-38 (1071)
