Яшнободда Адлия вазири, туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди
2026-02-14 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Яшнобод туманидаги Республика касбий кўникмалар марказида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда Адлия вазири А. Ташкулов, Яшнобод туман ҳокими Б. Раҳмонқулов ва бошқа мутасаддилар томонидан 100 нафарга яқин фуқаро, шу жумладан 60 нафар пробация ҳисобидаги шахсларнинг уй-жой, тадбиркорлик, бандлик, моддий ёрдам, касб-ҳунарга ўқитиш, меҳнат миграцияси ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 27 таси жойида ҳал этилди, 42 нафар фуқаронинг мурожаати иш юритувга қабул қилиниб, уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.








