Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини бошқариш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2026-02-11 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари

➡️ Йиғилишда Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
⏺️ Муҳокама давомида Кенгаш аъзолари томонидан Жамғарманинг 2026-йил учун ажратиладиган маблағлар сметаси тасдиқланди.
Тасдиқланган сметага асосан 2026-йилда жамғарма маблағлари ҳисобидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига кўмаклашиш, 10 нафар суд экспертларини хорижий мамлакатларда малака оширишини таъминлаш каби харажатлари учун маблағлар ажратилиши белгиланди.
🔹Тадбир якунида Кенгаш раиси томонидан Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-июлдаги ПФ–6256-сон Фармонига асосан Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.






