Адлия вазири Яшнобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди
2026-02-07 11:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун Адлия вазири Акбар Ташкулов Яшнобод туманида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш ҳамда уни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи фаолияти билан танишди.
Жараёнда Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларига таҳлил асосида ҳудудда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ва маҳаллада хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.





