Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
2026-02-06 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🔸Видео-конференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда 2025-йил давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Тизимда ҳар бир бошқарув ходими кесимида KPI кўрсаткичи белгиланганлиги ҳамда қуйи тузилмаларга тушган ҳолда вазифа ва функциялар бажарилиши бўйича амалий ишлар қилинганлиги сабабли бир қатор йўналишларда юқори натижалар қайд этилди. Хусусан:
▪️аҳолининг 1 млндан ортиқ муаммоси ҳал этилди;
▪️қонунчилик ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертиза муддати 7 кунни ташкил этди;
▪️кўрсатиладиган давлат хизматлари тури 517 тага ёки ўтган йилга нисбатан 108 тага кўп жорий этилди;
▪️давлат хизматини кўрсатиш ўртача вақти 6 дақиқага камайиб, 4 дақиқа бўлди;
▪️ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 1,5 бараварга ошиб, 1 млн тани ташкил этди;
▪️юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятида 415 та ҳужжат намунаси тайёрлаб бериллиб, улар асосида 10,3 млндан ортиқ ҳужжат лойиҳаси яратилди;
▪️Марказлар томонидан кундалик келиб тушган ҳужжат лойиҳаларига шу куннинг ўзида хулоса берилиши натижасида хулоса бериш ўртача вақти 5 соатни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 соатга қисқарди;
▪️онлайн нотариал ҳаракатлар 4 бараварга ошиб, салкам 300 минг тани ташкил этди;
▪️3 709 та ёки 183 фоизга кўп интеллектуал мулк объекти ҳуқуқий ҳимоя қилинди.
🔹Бундан ташқари, мавжуд камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.









