❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-02-04 20:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган “онлайн нотариал ҳаракатларни кўпайтириш учун нотариуслар мажбурланмоқда” мазмунидаги пост юзасидан.
Онлайн нотариал ҳаракат нима учун керак?
— Навбатда турилмайди, вақт тежалади
(онлайн тасдиқланганда - 20-25 дақиқа, нотариал идорага келганда - 1-2 соат).
— Нотариал идорага келиб-кетиш учун ортиқча харажат қилинмайди.
— Дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн ҳаракатни расмийлаштириш имконияти мавжуд. (Мисол учун, ишончнома: хорижда тасдиқлаб юборилса - 200-300 АҚШ доллари, хорижда туриб Ўзбекистонда онлайн тасдиқланса - 200-250 минг сўм).
— Умуман ҳужжатлар талаб қилинмайди. Белгилангандан ортиқча пул ундирилмайди. Коррупция йўқ.
— Нотариал ҳаракат видеога муҳрланади.
(Фирибгарлик ва мажбурлаш каби ҳолатлар бўлмайди).
❗️Шуни маълум қиламизки, Адлия вазирлиги томонидан онлайн нотариал ҳаракатларнинг қулайлиги ҳамда афзалликлари ҳақида фуқароларга тушунтириш бериш бўйича ҳудудий адлия органлари ва нотариусларга кўрсатмалар берилган.
Бироқ, онлайн нотариал ҳаракат бажармаганлик учун нотариусларга нисбатан текширув ўтказилиши қонунга хилоф бўлиб, Адлия вазирлиги бундай ҳолатларни қоралайди.
Маълумот учун: Нотўғри топшириқ берган ҳудудий бўлинма ходимига нисбатан расман огоҳлантириш берилди ва бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги қатъий назоратга олинди.
