Тошкент шаҳар адлия бошқармасида танқидий муҳокама бўлиб ўтди.
2026-02-02 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1-сон қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар адлия бошқармасида танқидий муҳокама бўлиб ўтди.
Хусусан, тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ташкилотлар иштирок этди.
Муҳокама давомида, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, низоли оилаларни муаммоларини ҳал қилиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, низоларни медиация йўли билан ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича идоравий назоратни жадаллаштириш, юқоридаги Қарорда белгиланган устувор вазифаларни ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.



