❗️Адлия — халқ орасида
2026-01-29 09:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Фарғона вилоятининг Учкўприк, Қўштепа туманлари ва Қувасой шаҳрида яшовчи аҳоли учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабуллар давомида 80 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 40 та масалага жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 23 таси жойида ҳал этилди, ўрганиш талаб этилган 17 та мурожаат кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди. 150 га яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, дори-дармонлар тарқатилди.






