Халқаро ҳамкорлик — ислоҳотлар таянчи
2026-01-28 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Жорий йилнинг 27-январ куни адлия вазири А. Ташкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича Маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🤝 Учрашув давомида:
— миллий қонунчиликни ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш;
— “Бюрократияни бартараф этиш” дастури доирасида давлат хизматларини соддалаштириш, рақамлаштириш ва инсон манфаатига йўналтириш;
— Рақамли технологиялар халқаро маркази судини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
🔹Адлия вазири А. Ташкулов хорижий томонни вазирлик томонидан амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар билан таништирди. Хусусан, давлат хизматларини модернизация қилиш ва рақамлаштириш орқали бюрократик тўсиқлар изчил қисқариб бораётгани таъкидланди.
📊 Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлидаги ишлар жадаллашгани қайд этилди. Жумладан, 2025-йилда 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши натижасида 59 та ҳужжат ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди, 2023-йилдан буён мослаштирилган ҳужжатларнинг умумий сони 160 тадан ошди.
🔎 Учрашув якунида томонлар махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолияти доирасида келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.



